2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат асосида ишга таклиф этади!
  • 06.08.2026
  • 6

▶️ БЎШ ИШ ЎРНИ: Юридик бошқарма бошлиғи.

❗️Номзодга қўйиладиган талаблар: Олий юридик маълумотга эга бўлиши; Юридик мутахассислик бўйича камида 2 йилдан кам бўлмаган юридик иш тажрибасига эга бўлиши;
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Меҳнат кодекси, Фуқаролик кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси ва кодекслар, "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонуни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва юридик хизмат фаолиятига оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мукаммал билиши; Шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, судларда Акциядорлик жамияти манфаатларини ҳимоя қилиш, норма ижодкорлиги, корпоратив бошқарув ҳамда ҳуқуқий хатарларни бошқариш бўйича амалий тажрибага эга бўлиши; Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, электрон ҳужжат айланиш тизимлари ва Microsoft Office дастурларидан эркин фойдалана олиши; Раҳбарлик, таҳлилий фикрлаш, музокара олиб бориш ва жамоани бошқариш кўникмаларига эга бўлиши; Давлат тилини мукаммал, рус тилини яхши билиши, инглиз тилини билиши устунлик беради; Масъулиятли, ташаббускор, ҳалол ва юқори даражада ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиши лозим.

Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида

❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.
⇒ Онлайн резюме

kadr_nes@uzbekistonmet.uz;  

⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati