

Бугун соат 11:45 да Қашқадарё вилоятида жойлашган "Қарши" подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли Л-Ункомбинат электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.
Натижада мазкур энергетика объектидан таъминланган истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилди.
“Қўнғиртоғ” подстанцияси орқали таъминланган истеъмолчидар захира манба орқали таъминланди. Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, бугун соат 11:45 да Қашқадарё вилоятида жойлашган "Қарши" подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли Л-Ункомбинат электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчган эди.
Натижада мазкур электр тармоғидан таъминланган истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилди.
Маълум бўлишича, линиянинг 18—19-сонли таянч устунлари орлиғида қурилиш ташкилоти автокрани электр тармоғига рухсат берилмаган масофага яқинлашгани туфайли қисқа туташув содир бўлиб, "С" фаза шлейфи узилган.
Соат 14:50 да 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғидаги таъмирлаш-тиклаш ишлари якунланиб, тармоққа кучланиш берилди.
Эслатиб ўтамиз, носозлик содир бўлган пайтда "Қўнғиртоғ” подстанцияси орқали таъминланган истеъмолчилар захира манба орқали таъминланган эди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.