2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ДАВЛАТОБОД ТУМАНИ (ШТАБ): Намунали ҳудудларда элeктр таъминотини яхшилаш ишлари давом этмоқда
  • 08.08.2026
  • 85

https://www.youtube.com/shorts/6j_hlwBynwo

Республика бўйлаб амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар доирасида Наманган вилояти ҳам намунали ҳудуд сифатида танлаб олинди. Белгиланган маҳаллаларда электр таъминоти сифати ва ишончлилигини янада ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси Абдумалик Назиров ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиали директори Дилмурод Мамажанов биргаликда жойлардаги иш жараёнларини кўздан кечиришмоқда.

Ишчи гуруҳлар томонидан, энг аввало:

- алоқага чиқмаётган электр ҳисоблагичларини аниқлаш ва уларни тартибга келтириш;
- электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш;
- ҳисоблагичларга ташқи таъсир ўтказиш ва уларга ноқонуний аралашувлар;
- узоқ муддат давомида электр энергияси учун тўловларни амалга оширмаётган истеъмолчилар билан ишлаш;
- электр тармоқларининг техник ҳолатини ўрганиш


каби ишлар батафсил ўрганилиб, масалалар ечимига оид топшириқлар берилди.

Ишчи гуруҳ томонидан 2026/2027 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда.

Манба: https://t.me/namhetk/33407 

 

https://www.youtube.com/shorts/6j_hlwBynwo