2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: 110 кВ кучланишли «ГУ-2» электр узатиш ҳаво тармоғига кучланиш берилди
  • 09.08.2026
  • 11

Аввал хабар берганимиздек, “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги Сариосиё туманида жойлашган 220/110/10 кВ кучланишли «Гулча» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли «ГУ-2» электр узатиш ҳаво тармоғида белгиланган ишлар якунланиб, тармоққа кучланиш берилди.

https://t.me/SurxondaryoMET_Axborot/5275

Барча зарур техник тадбирлар белгиланган тартибда амалга оширилиб, электр узатиш тармоғининг ишончли ва барқарор ишлаши таъминланди.

Мазкур ишлар ҳудудда электр таъминоти барқарорлигини мустаҳкамлаш, электр тармоқларининг ишончлилигини ошириш ҳамда истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, режалаштирилган қурилиш-монтаж ишлари эртага ҳам давом эттирилади.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/58959

«СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

t.me/SurxondaryoMET_Axborot