
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистраль электр тармоқлари филиаллари таркибидаги энергетика объектларида “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги Сариосиё туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Шарғун» подстанцияда ободонлаштириш ҳамда қурилмаларни техник кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилди.
???? Подстанция ҳудуди тартибга келтирилиб, унинг эстетик ҳолати янада яхшиланди.
???? Электр қурилмалари белгиланган тартибда кўздан кечирилиб, техник ҳолати назорат қилинди.
«СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ