

Бугун соат 10:47да Тошкент шаҳрида жойлашган энергетика объектида содир бўлган ерланиш туфайли ҳимоя тизими ишлаб, фавқулодда Л-Ботаника-1 ва Л-Ботаника-2 электр узатиш тармоғи ҳамда "Ботаника", "Икарус", "Кабельная" (истеъмолчи тасарруфида) ва "Лимонарий" (Тошкент вилояти) подстанциялари кучланишсиз қолди.
Бунинг оқибатида Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Истеъмолчиларга захира манба орқали электр қуввати узатиш чоралари кўрилмоқда. Айни пайтда носозлик сабабини аниқлаш ва уни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
—
Соат 11:01 да “Ботаника” подстанциясидаги электр қурилмаларига кучланиш берилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланди.
Носозлик туфайли ўчган бошқа ҳудудлардаги истеъмолчилари электр таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
—
Соат 11:20 да Л-Ботаника-1 ва Л-Ботаника-2 электр узатиш тармоғига кучланиш берилди.
Айни пайтда истеъмолчилар таъминланган тақсимловчи тармоқларнинг меъёрий иш ҳолати навбати билан тикланмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.