2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Электр узатиш тармоқларининг барқарор ишлаши таъминланмоқда
  • 12.08.2026
  • 12

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Ҳаво тармоқларига хизмати мутахассислари томонидан 35 кВ кучланишли «Л-Қўғай» ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилди. Таъмирлаш жараёнида электр узатиш тармоғи тўлиқ техник кўздан кечирилди, мавжуд ускуналарнинг ҳолати атрофлича ўрганилди ҳамда эксплуатация давомида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш мақсадида аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилди.

Амалга оширилган техник тадбирлар натижасида:
▪️ тармоқнинг ишончлилиги янада оширилди;
▪️ электр узатишдаги хавфсиз ва узлуксиз ишлаш таъминланди;
▪️ истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб бериш сифати яхшиланди.

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!