2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ДАВЛАТОБОД ТУМАНИ (ШТАБ): Давлатободда ислоҳотлар ижроси: электр таъминоти тизимидаги ишлар жойида ўрганилди
  • 13.08.2026
  • 31

Наманган вилояти

Давлатобод туманида энергетика тизимини такомиллаштириш бўйича берилган топшириқларни изчил амалга ошириш мақсадида Ислоҳотлар штаби вакили, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва ҳудудий филиал раҳбарлари жойларда ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида электр тармоқларидаги техник ва тижорий йўқотишларни камайтириш, трансформатор пунктларини янгилаш, ақлли ҳисоблагичларни жорий қилиш ҳамда фуқаролар мурожаатларини ҳал қилиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгиланди. Асосий мақсад — ҳудуд аҳолисига барқарор ва сифатли электр таъминотини таъминлашдир.

Давлатимиз раҳбари томонидан энергетика тизимини такомиллаштириш, электр таъминоти сифатини ошириш ҳамда ҳудудларда мавжуд муаммоларни тизимли бартараф этиш бўйича берилган топшириқлар ижроси доирасида Давлатобод туманида амалга оширилаётган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Ҳудуддаги жараёнларни жойига чиқиб ўрганиш мақсадида Ислоҳотлар штаби масъул вакили Атамуродов Тўлқин Тўймуродович, “Миллий электр тармоқлари” АЖ раиси Абдумалик Назиров ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиали директори Дилмурод Мамажанов биргаликда Давлатобод туманида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Ўрганишлар давомида ҳудуд электр таъминотининг барқарорлигини таъминлаш, электр тармоқларидаги техник ва тижорий йўқотишларни камайтириш, мавжуд муаммоли нуқталарни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Хусусан, трансформатор пунктларининг техник ҳолати, уларни таъмирлаш ва янгилаш ишлари, электр узатиш тармоқларининг созлиги, истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергияси сифатини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, истеъмолчиларда ўрнатилган электр ҳисоблагичларини алоқа тизимига чиқариш, масофадан мониторинг қилиш имкониятларини кенгайтириш, алоқа ўрнатилмаган ёки техник носоз ҳисоблагичларни аниқлаш ва тегишли чораларни кўриш жараёнлари ҳам кўриб чиқилди.

“ҲУДУДИЙ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ НАМАНГАН ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛИ | РАСМИЙ КАНАЛИ https://t.me/namhetk/33520