2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Тезкор ходимлар учун амалий машғулотлар ўтказилмоқда
  • 13.08.2026
  • 39

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан тезкор ходимларни мустақил ишлашга тайёрлаш ҳамда уларнинг касбий ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида махсус амалий машғулотлар ташкил этилмоқда.

Машғулотлар давомида подстанцияларнинг электр қурилмалари ва ускуналарини кўздан кечириш, электр схемаларини ўрганиш, ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, реле ҳимояси, тезкор ва мураккаб улашлар, 6–10–35–110–220 кВ кучланишли коммутация қурилмаларда ишларни бажариш ҳамда авария ва ёнғинга қарши амалий машқлар бўйича билим ва кўникмалар мустаҳкамланмоқда.

Амалий машғулотлар: “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги юқори кучланишли подстанцияларда ўтказилди.

Машғулотлар жараёнида ходимларнинг хавфсизлиги ва амалий тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ