

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!!!
Бугун, соат 12:05 да Яккасарой туманида жойлашган «ДОЗ» подстанциясида юзага келган носозлик сабабли ҳимоя тизими ишга тушди.
Натижада, айрим истеъмолчиларнинг электр таъминоти кучланишсиз қолди.
Ҳозирда мутахассислар томонидан носозлик сабабларини аниқлаш ҳамда электр таъминотини имкон қадар қисқа муддатда тиклаш бўйича тезкор авария-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
—
Соат 13:54 да 35/10/6 кВ кучланишли «ДОЗ» подстанциясидаги трансформатр ишга туширилиб, 1-секция шин 6 кВ га кучланиш берилди.
Ҳозирда 10 кВ кучланишли секцияда носозликни мутахасислар томонидан бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
—
Аввал хабар берганимиздек, Яккасарой туманида жойлашган 35/10/6 кВ кучланишли «ДОЗ» подстанциясининг 10 кВ кучланишли ячейкасида юзага келган носозликни бартараф этиш мақсадида мутахассислар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Айни вақтда носозликни бартараф этиш ҳамда истеъмолчиларнинг электр таъминотини имкон қадар қисқа муддатда тиклаш бўйича тезкор ишлар давом этмоқда.
Электр таъминоти тикланиши бўйича қўшимча маълумот берилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
—
Соат 17:57 ҳолатига кўра, подстанция «ДОЗ» ишга туширилди, барча фидерлар ёқилди ва электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Айни вақтда барча қурилмалар меъёрида ишламоқда.
—
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
2026 йил 14 август куни соат 01:00 дан 04:00 гача Яккасарой туманидаги 35/10/6 кВ кучланишли «ДОЗ» подстанциясида модернизация ва реканструкция ишлари амалга оширилиши муносабати билан электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.
Натижада қуйидаги ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади:
▪️ “Абдулла Қаҳҳор” МФЙ
▪️ «Бобур» МФЙ
▪️ «Дамариқ» МФЙ
▪️ “Ҳамид Сулаймон” МФЙ
Модернизация ва реконструкция ишлари якунлангач, электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Маълумот ўрнида: Тунги иш жараёнида хавфсиз меҳнат шароитини яратиш мақсадида истеъмолчилар электр таъминоти 2:00 дан 3:20 гача давом этди, яъни мутахассислар 3 соатга мўлжаллаган иш жараёни 1 соат 20 дақиқа давом этди.
—
ИШ ЖАРАЁНИДАН…
Аввал хабар берганимиздек Айни вақтда Яккасарой туманидаги 35/10/6 кВ кучланишли «ДОЗ» подстанциясида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Мутахассислар томонидан белгиланган ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур жараён давомида электр таъминотининг барқарорлигини ошириш ва электр қурилмаларининг техник ҳолатини яхшилашга қаратилган ишлар бажарилмоқда.
Ишлар якунлангач, электр таъминоти қайта тикланади.
—
ИШОНЧЛИ ЭЛEКТР ТАЪМИНОТИ САРИ: «ДОЗ» ПОДСТАНЦИЯСИ МОДEРНИЗАЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА
“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан “Долзарб 40 кунлик” доирасида электр тармоқлари инфратузилмасини модернизация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Яккасарой туманида жойлашган 35/10/6 кВ кучланишли «ДОЗ» подстанциясида ҳам кенг кўламли модернизация ишлари олиб борилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 598-сон қарори асосида подстанцияда модернизация ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа доирасида мавжуд 2×16 МВА трансформаторлар 2×25 МВА трансформаторларга алмаштирилмоқда, шунингдек, подстанциядаги барча электр қурилмалари босқичма-босқич замонавий қурилмаларга янгиланмоқда.
Модернизация ишлари якунлангач, 18 МВА қўшимча қувват захираси яратилади. Натижада Яккасарой туманидаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти янада яхшиланади.
Батасфил https://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot/3066
«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ