

Президент Шавкат Мирзиёевга “Янгийўл тажрибаси” асосида ҳудудларда истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш, тармоқлардаги йўқотишлар ва дебиторлик қарздорликни кескин камайтириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди.
https://www.youtube.com/watch?v=yYMuTQI8BGg
Аввалроқ ушбу тажриба асосида ҳар бир ҳудуддан биттадан танлаб олинган 14 та туманда намунавий тизим яратиш вазифаси қўйилган эди. Шу мақсадда ишлар «маҳаллабай» ташкил этилиб, энергетика соҳасидаги муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва манзилли чоралар кўриш йўлга қўйилди.
Бу 916 та маҳалла, 832 мингта хонадон, 49 мингта тадбиркорлик субъекти ва 2,2 мингдан ортиқ ижтимоий соҳа объектини қамраб олди. Ҳар бир маҳалла бўйича энергетик паспорт ва энергия ресурсларига талаб баланси шакллантирилди.
Натижада илк бор маҳаллалар кесимида мавжуд талаб ва имконият ўртасидаги тафовут аниқ ҳисоб-китоб қилинди. Жумладан, 265 та маҳаллада 60 мегаватт электр қуввати, 42 та маҳаллада эса йилига 47 миллион куб метр табиий газ тақчиллиги борлиги аниқланди. Айни пайтда 207 та маҳаллада қувват захираси мавжуд.
Бундай ёндашув келгусида энергия ресурсларига бўлган талабни олдиндан ҳисоблаш ва зарур инфратузилмани ўз вақтида тайёрлаш имконини беради.
Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган репортажда батафсил танишишингиз мумкин.
https://youtu.be/FfsBQuVJAjQ
Энергетика вазирлигининг расмий канали
gov.uz/oz/minenergy
facebook.com/energetikavazirligi
instagram.com/energetika_vazirligi