

Навоий вилояти ФВБ мутахассислари иштирокида 220 кВ кучланишли «Химия» подстанциясида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келганда тезкор ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Машғулот давомида ёнғин хавфи юзага келганда объект раҳбарияти, қутқарув тузилмалари ва ФВДвТ хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, фавқулодда вазият оқибатларини тезкор бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар намойиш этилди.
YouTube’da ko‘rish
https://www.youtube.com/watch?v=FL6OW5EFbS0
Ўқув машқи иштирокчиларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри, тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракат қилиш кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ