

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/35/10/6 кВ кучланишли подстанцияларда фаолият юритувчи муҳандис-техник ҳамда тезкор таъмирлаш ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинар давомида ходимларнинг касбий малакасини ошириш, электр қурилмаларида хавфсиз ва самарали ишлаш, замонавий талаблар асосида иш жараёнларини ташкил этиш бўйича назарий ва амалий билимлари мустаҳкамланди.
Малакали мутахассис — барқарор ва ишончли электр таъминоти гарови!
«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ