2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Электр узатиш тармоғидаги носозлик сабаби аниқланди
  • 13.08.2026
  • 22

Бугун соат 17:09 да Қашқадарё вилоятида жойлашган "Қарши" подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли Л-Каракитай электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.

Натижада мазкур энергетика объектидан таъминланган истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилди.

“Раимсуфи” подстанцияси орқали таъминланган истеъмолчилар захира манба орқали таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ўчиш сабаби: Юк ташувчи траллер автомашинасига ортилган пахта териш машинаси электр узатиш ҳаво тармоғига яқинлашиши натижасида фавқулодда ўчган.

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

езкор бригада томонидан носозлик бартараф этилди.

Соат 20:57 да 35 кВ кучланишли Каракитай электр узатиш ҳаво тармоғига кучланиш берилди ва барча истеъмолчиларни электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.