

Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. Ушбу эзгу ишларда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.
Жумладан, филиал тасарруфидаги подстанциялар ва бошқа энергетика объектларида ҳудудларни ободонлаштириш, санитария-тозалаш ишларини амалга ошириш, яшил майдонларни тартибга келтириш ҳамда инфратузилма объектларини янада кўркам ҳолатга келтириш бўйича қатор тадбирлар олиб борилмоқда.
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!
????АХБОРОТ ХИЗМАТИ