
“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан Шеробод туманидан ўтувчи 500 кВ кучланишли «Л-519» электр узатиш ҳаво тармоғида навбатдаги режалаштирилган профилактик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Таъмирлаш жараёнида электр узатиш тармоғининг таянчлари, симлари, изоляторлари ҳамда бошқа техник жиҳозлари кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Шунингдек, 400–410 ва 411-таянч устунларида ишлар бўлмоқда.
Мазкур ишлар электр тармоғининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, техник ҳолатини янада яхшилаш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида амалга оширилди.
«СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ