2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: Истеъмолчиларини барқарор электр таъминоти билан таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида
  • 17.08.2026
  • 19

© «АНДИЖОН-МТРК» телеканали, «Андижон ахбороти» информацион дастури

220/110/10 кВ кучланишли «Сарой» подстанцияси

Андижон вилояти истеъмолчиларини барқарор электр таъминоти билан таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар, «Андижом магистрал электр тармоқлари» филиали фаолияти билан боғлиқ масалалар «АНДИЖОН-МТРК» телеканалининг «Андижон ахбороти» информацион дастурида намойиш этилди.

YouTube’да кўриш

https://www.youtube.com/watch?v=GA87laLLlTk

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини кузатиб боринг!

Электр узатиш тармоқлари ва подстанциялар қуввати оширилмоқда — uza.uz

Мамлакатимизда электр энергияси таъминоти ва тармоқларининг барқарорлиги иқтисодиёт ва аҳоли турмуш даражаси учун муҳим аҳамиятга эга.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Уруновнинг маълум қилишича, замонавий талаблар ва истеъмолчи эҳтиёжлари ортиши шароитида электр тармоқлари қувватини ошириш, подстанцияларни модернизация қилиш ва узилишлар хавфини камайтириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.



Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида жойлашган 220 кВ кучланишли «Сарой» подстанциясида АТ-2-125 МВА қувватли автотрансформатор ўрнига 200 МВА қувватли автотрансформатори ўрнатилиб, ишга туширилган эди. Бунинг натижасида подстанциянинг ўтказувчанлик қуввати 75 МВА оширилиб, умумий ўтказувчанлик қувват 400 МВА етказилди.

«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати