

«Баҳор» ва «Гўзалкент» подстанцияларнинг Т-1 трансформаторларида жорий таъмирлаш, релели ҳимояни текшириш ва синов ишлари олиб борилди.
«Зармитан» подстанциясида Т-2 трансформаторида жорий таъмирлаш ҳамда релели ҳимоя қурилмаларини текшириш ишлари амалга оширилди.
Л–Айротом-1 ҳаво электр узатиш линиясида уланиш жойларидаги болтли бирикмаларни маҳкамлаш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, подстанцияларнинг эстетик ҳолатини яхшилаш ҳамда диспечерлик ёзувларини янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур техник тадбирлар электр ускуналарининг ишончли ишлашини таъминлаш, мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва электр таъминоти барқарорлигини оширишга қаратилган.
«САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ