2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Электр қурилмалари назорат кўригидан ўтказилди
  • 20.08.2026
  • 9

Юнусобод туманида жойлашган 110/10/6 кВ кучланишли «Бешқўрғон» подстанциясида "Долзарб 40 кунлик" доирасида электр қурилмаларининг техник ҳолатини назорат қилиш мақсадида термовизор ёрдамида текширув ишлари амалга оширилди.

Текширув давомида подстанциядаги электр қурилмаларининг қизиш ҳолати, контакт бирикмалари ва уланиш нуқталарининг ҳарорат кўрсаткичлари назорат қилинди.

Мазкур ишлар электр қурилмаларининг техник ҳолатини баҳолаш, эҳтимолий носозликларни барвақт аниқлаш ҳамда электр таъминотининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Электр тармоқларида мунтазам профилактик ва назорат ишларини олиб бориш — истеъмолчиларни узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси билан таъминлашнинг муҳим омилидир.

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
????АХБОРОТ ХИЗМАТИ