2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалида ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий машғулот ўтказилди
  • 20.08.2026
  • 26

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири A.N. Арипов раҳбарлигида 2026 йил 4 июль куни ўтказилган йиғилишнинг 125-сон баёни ижросини таъминлаш, шунингдек, ёз мавсумида ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган “Долзарб 60 кун” тадбирлари доирасида “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалида ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий машғулот ташкил этилди.

Тадбирда Самарқанд шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирок этиб, филиал ходимларига ёнғин содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш, хавфсизлик чораларига риоя этиш ва фавқулодда вазиятларда тезкорлик билан иш олиб бориш бўйича тушунтиришлар бердилар.

Машғулот давомида бирламчи ўт ўчириш воситалари, ўт ўчириш қалқонлари ва ёнғин гидрантларидан фойдаланиш тартиби амалий тарзда намойиш этилди.

Шунингдек, иш хоналарида тутун ёки олов пайдо бўлиши каби ҳолатларда ходимларнинг ўзини қандай тутиши кераклиги кўрсатиб берилди. Жумладан, тутун босган ҳудудларда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш, имкон қадар пастроқ ҳолатда юриш ва олов кучли бўлган жойларга яқинлашмаслик юзасидан амалий тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, хўжалик хизмати ходимлари ҳамда қоровулларга кўп қаватли биноларда ёнғин юз берган тақдирда одамларни хавфсиз ҳудудга чиқариш ва зарур ҳолларда ташқаридаги фуқаролардан ёрдам сўраш тартиби тушунтирилди. Бинонинг том қисмига чиқиш зарурати юзага келганда эса, аланга етиб бориш хавфи бўлмаган ҳолатдагина захира чиқиш йўллари ва темир зинапоялардан фойдаланиш мумкинлиги таъкидланди.

«САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ