2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Ёшлар билан навбатдаги очиқ мулоқот бадиий асарлар таҳлилига бағишланди
  • 20.08.2026
  • 66

#Live

Айни дақиқаларда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси А.А.Назиров ёш ходимлар билан навбатдаги очиқ мулоқот учрашувини ўтказмоқда.

Навбатдаги очиқ мулоқотда ҳам Акциядорлик жамиятининг барча филиал ва тузилмалари ёшлари видеоконференция алоқаси орқали иштирок этишмоқда.

Мулоқотда Мустақилликнинг 35 йиллиги шодёналарига тайёргарлик жараёнлари ўзаро муҳокама этилди. Ёшлар томонидан Истиқлол берган неъматлар алоҳида эътироф этилди.

Сўнгра навбатдаги давра суҳбатининг бош мавзуси —  бадиий асарлар таҳлили, миллий адабиётимизнинг ёрқин намуналари, уларни ёшларнинг билим-салоҳияти юксалишидаги ўрни қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлиб ўтмоқда.

https://www.youtube.com/watch?v=ymWWBohcgjw

«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати