

"Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан кундузи ўтказилган назорат кўрикларида аниқланган камчиликлар кечки соатлардаги навбатчиликда бартараф этилди. Мисол учун, 35 кВ кучланишли «Оромгоҳ» электр узатиш тармоғига яқинлашган дарахт шох-шаббаларини тозалаш бўйича ишлар олиб борилди.
Ушбу тадбир электр узатиш линияларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек шамол ва бошқа табиий омиллар таъсирида шохларнинг тармоққа тегиб қисқа туташувларга сабаб бўлишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилди.
Мутахассислар баландликда ишлаш учун махсус техника билан таъминланган, шунингдек иш жойини ёритиш ҳамда хавфсизлик чораларига риоя қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ