

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида юк илувчи (стропальщик) ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, иш жараёнида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида техник ўқиш машғулоти ташкил этилди.
Машғулот давомида қуйидаги асосий мавзулар кўриб чиқилди:
▪️ Юкларни тўғри ва хавфсиз илиш ҳамда жойлаштириш усуллари;
▪️ Юк кўтариш механизмлари ва мосламаларининг техник ҳолатини текшириш;
▪️ Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари;
▪️ Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чоралари.
Шунингдек, машғулот давомида юк илувчи ходимларнинг диққат-эътиборли бўлиши, белгиланган кўрсатма ва йўриқномаларга қатъий амал қилиши ҳамда иш жараёнида ўзаро ҳамкорликни тўғри ташкил этиши жароҳатланишларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги тушунтирилди.
Хавфсизлик — ҳар бир ходимнинг асосий вазифаси!
«Фарғона МЭТ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ