

"Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи муҳандиси томонидан Чимбой тумани ҳудудида жойлашган подстанциялар навбатчи электр монтёрлари ва эксплуатация ходимлари учун техник ўқиш ўтказилди.
Ўқиш қуйидаги мавзулар бўйича амалга оширилди:
Ташкилий ва техник тадбирлар;
Электр ускуналарида фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синаш қоидалари;
Эксплуатация ходимларининг малака даражасини ошириш ва иш жараёнида оперативлик ҳамда аниқликни таъминлаш мақсадида бундай тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб борилмоқда.
«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ