

“Хоразм МЭТ” филиали томонидан 220 кВ кучланишли Л-С-Х-1 ҳаво электр узатиш тармоғининг Туркманистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи қисмида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
♦ Чақмоқ уриш эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларда маънан эскирган фарфор изоляторлар замонавий ва ишончли полимер изоляторларга алмаштирилмоқда.
♦ Шу билан бирга, 220 кВ кучланишли Л-С-Х-1 электр тармоғининг Туркманистон Республикаси ҳудудидаги қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ишлар электр узатиш тармоғининг ишончлилиги ва барқарорлигини оширишга хизмат қилади.
❗️ «ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ