2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: КАСБИЙ МАЛАКА — СИФАТЛИ ВА ХАВФСИЗ МEҲНАТ АСОСИ!
  • 23.08.2026
  • 3

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/35/10/6 кВ кучланишли подстанцияларда фаолият олиб бораётган муҳандис-техник ҳамда тезкор таъмирлаш ходимлари учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув-семинар давомида ходимларнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, электр қурилмаларида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш ҳамда замонавий иш усулларини самарали қўллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Назарий билимларни амалий машғулотлар билан уйғунлаштириш орқали ходимларнинг мустақил ва масъулиятли ишлаш кўникмалари янада ривожлантирилди.

⚡️ Профессионал билим ва юксак масъулият — ишончли электр таъминоти кафолати!

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ