2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 110 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари якунланди
  • 25.08.2026
  • 7

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Ҳаво тармоқлари хизмати мутахассислари томонидан электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида навбатдаги таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, «Сардор» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли «Л-С-Н-2» ҳаво электр узатиш тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Таъмирлаш жараёнида электр узатиш тармоғи тўлиқ техник кўрикдан ўтказилиб, аниқланган нуқсон ва камчиликлар бартараф этилди. Шунингдек, нуқсонли изоляторлар янгиларига алмаштирилди.

 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!