2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: Энергетика объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ўрганилмоқда
  • 25.08.2026
  • 11

Андижон вилояти прокурор ўринбосари С.Муҳтаров бошчилигида ишчи гуруҳ Бўстон ва Улуғнор туманларида жойлашган «Насриддинбек», «Бак-1», «Бак-2», "Оқ олтин", Жалолов", «Мингбулоқ», «Истиқлол» ва «Зафар» подстанцияларида техник қурилмаларни эксплуатация қилиш ишлари бўйича танишиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Ўрганиш давомида ушбу объектларда мутахассислар томонидан барча зарур техник тадбирлар белгиланган тартибда техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда олиб борилиши кўздан кечирилди.

 

“Андижон магистрал электр тармоқлари”
t.me/AndijonMET_Axborot