

Хусусан, Ховос туманида жойлашган 220 кВ кучланишли Л-ДНС-2-2 ҳаво электр узатиш линиясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Тармоққа қушларнинг қўниши натижасида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш мақсадида изоляторларга қушлардан ҳимоя қилувчи махсус қурилмалар ўрнатилди.
Шунингдек, Сардоба туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Узоқов» подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли Л-Бобур-2 ҳаво электр узатиш тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Таъмирлаш жараёнида цинган ва носоз изоляторлар янгиларига алмаштирилди, шунингдек, металл конструкцияларда бўяш ишлари бажарилди.
"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!