

Сариосиё туманининг электр энергетика инфратузилмаси янада мустаҳкамланди
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Сурхондарё вилояти электр энергетикаси инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш йўлида яна бир муҳим лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди.
Янгидан бунёд этилган 110/35/10 кВ кучланишли «Сариосиё» подстанцияси “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфига топширилди.
Байрам арафасида барча қурилиш-монтаж ва техник ишлар якунланиб, 2 дона 25 000 кВА қувватли куч трансформаторларига кучланиш берилди.
Мазкур янги энергетика объекти Сариосиё тумани аҳолисига ва ҳудуд тадбиркорлари учун электр таъминоти барқарорлиги ҳамда ишончлилигини ошириш, истеъмол ҳажми кескин ошганда юкламаларини қоплаш ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожи учун хизмат қилади.
Истиқлол шодёнасининг 35 йиллиги — бунёдкорлик, янгиланиш ва тараққиёт тимсоли!
“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали
АХБОРОТ ХИЗМАТИ