2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
«Маҳалла ободлиги ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида моддий ёрдам кўрсатилди
  • 26.08.2026
  • 8

Ёдингизда бўлса, Президентимиз маҳаллаларда ижтимоий ёрдамларни кенгайтириш ва давлат хизматларини маҳалла даражасига тушириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган эди. Шунингдек, Энг улуғ, энг азиз байрамни маҳаллаларда кўтаринки руҳда ўтказиш учун “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” эълон қилинганди.

Мустақиллик байрамининг 35 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида иш жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ёки жароҳат олган ходимларнинг оила аъзоларига 1 млн. сўм миқдорида озиқ-овқат тўпламлари ҳамда уларнинг мактаб ёшидаги фарзандларини ҳар бирига бир базавий иш ҳақи миқдорида — 412 000 сўмдан мактаб формаси ва ўқув қуроллари хариди учун моддий ёрдам ажратилди.

✍️ Нодира Хидирова, Бирлшган касаба уюшмалари раиси

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati