
“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали бош муҳандиси А.А.Маматқулов бошчилигида Филиал тасарруфидаги подстанцияларда фаолият юритувчи тезкор (оператив) ходимлар учун Фарғона давлат техника университетида техник ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Машғулот давомида “Подстанциялардаги ўлчов трансформаторларининг тузилиши ва ишлаш принциплари” ҳамда “ЭНҲАТ — электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими” мавзулари бўйича ходимларнинг назарий ва амалий билимлари мустаҳкамланди.
Техник ўқиш жараёнида замонавий электр ўлчов воситалари, уларнинг ишлаш принциплари ва электр энергиясини ҳисобга олиш тизимларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ