2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли подстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда
  • 27.08.2026
  • 6

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги электр қурилмаларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 110/35/10 кВ кучланишли «Пахтакор» подстанциясининг 35 кВ кучланишли мойли ўчиргичларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Шунингдек, 35/6 кВ кучланишли «БЭНС» подстанциясининг Т-1 ва Т-2 трансформаторлари, 35 кВ кучланишли мойли ўчиргичлар ҳамда кириткичларда белгиланган техник хизмат ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 

"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!