
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида “Долзарб 60 кун” тадбири доирасида техник ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида электр энергетика объектларида юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатлар ва ёнғинларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш ҳамда хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш бўйича амалий машқлар ўтказилди.
Тадбир якунида электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, ёнғин хавфсизлигини кучайтириш ва ходимларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини ошириш муҳимлиги таъкидланди.