2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги
  • 31.08.2026
  • 11

“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб,
янги ҳаёт ва келажак яратамиз!”


Муҳтарам юртдошлар, ҳурматли ҳамкасблар!

Сиз азизларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг қутлуғ 35 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!

Иқтисодиётнинг барча тармоқлари каби энергетика соҳасида ҳам улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти жамоси ҳам бу ислоҳотлар натижасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, халқ хизматида эканидан фахрланади, халқимизнинг фаровон ҳаёти йўлида туну кун хизматда.

Диёримиздаги тинчлик-тотувлик, осмонимиз мусаффолигига кўз тегмасин. Янги-янги марралар, эзгу мақсадлар сари ташлаётган қадамларимиз доим муваффақиятли бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин, байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,

Абдумалик Абдусалимович Назиров, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси