2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Қамчиқ довонида «Л-524» ҳаво тармоғи ҳудудида ободонлаштириш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда
  • 28.08.2026
  • 1

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Қамчиқ довонидан ўтувчи 500 кВ кучланишли «Л-524» ҳаво электр тармоғи ҳудудларида бульдозер ёрдамида ерларни текислаш ишлари амалга оширилмоқда.

Қамчиқ довони ҳудудининг тоғли ва мураккаб рельефга эга эканлигини инобатга олган ҳолда, мазкур ишлар электр тармоғига хизмат кўрсатиш жараёнида мутахассислар учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган.

Хусусан, ҳаво электр тармоғи таянчларини техник кўрикдан ўтказиш, профилактик ва таъмирлаш ишларини бажариш, шунингдек, махсус техника ва транспорт воситаларининг ҳудуд бўйлаб эркин ҳаракатланишини таъминлаш учун йўллар ва хизмат кўрсатиш ҳудудлари тайёрланмоқда.

Мазкур ишларнинг амалга оширилиши турли об-ҳаво шароитларида электр тармоғига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш, юзага келиши мумкин бўлган носозликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этиш имкониятларини янада оширади.

Бундай техник ва ташкилий чора-тадбирлар электр узатиш тармоғининг ишончли ишлашини таъминлаш ва электр энергияси узатиш барқарорлигини оширишга хизмат қилади.

 

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати
“Наманган магистрал электр тармоқлари”филиали телеграм каналига обуна бўлинг!