2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: 35 йил — бу бир авлод умрига тенг вақт. Бу вақт ичида мамлакатимиз энергетикаси ҳам катта йўлни босиб ўтди
  • 02.09.2026
  • 6

35 йил — 35 натижа

35 йил — бу бир авлод умрига тенг вақт. Бу вақт ичида мамлакатимиз энергетикаси ҳам катта йўлни босиб ўтди.

Энергетика — кўлами, қиймати ва аҳамияти жиҳатидан энг йирик соҳалардан бири. Бу соҳадаги катта объектларни барпо этиш эса бир кунда ёки бир йилда амалга ошмайди. Улар ортида узоқ йиллик режалар, катта инвестициялар, мураккаб муҳандислик ечимлари ва минглаб инсонларнинг меҳнати туради.

Давлатимиз раҳбари муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва қатъий иродалари билан сўнгги йилларда энергетика соҳасида ана шундай улкан лойиҳалар амалга оширилди. Янги электр станциялари ва тармоқлар, нефть-газ саноатидаги йирик объектлар, газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш мажмуалари, таъминот тизимларидаги янгиланишлар, қуёш, шамол ва гидроэнергетика лойиҳалари — бугун мамлакатимиз энергетика салоҳиятининг муҳим қисмидир.

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ёқилғи-энергетика соҳасида амалга оширилган энг муҳим 35 та натижа ҳақида ҳикоя қилувчи “35 йил — 35 натижа” туркуми тайёрланди.

Бу шунчаки натижалар рўйхати эмас. Ҳар бир видео — аниқ бир объект, лойиҳа ёки натижа ҳақида. Унда рақамлар, саналар, фактлар, объектнинг қачон ва ким томонидан амалга оширилгани ҳақида маълумотлар ўрин олган.

Бир қарашда — 35 та натижа. Аслида эса — бир авлод умрига тенг катта тараққиёт йўли.

 

Манба: https://t.me/minenergy_uz/20929

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati