
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бошқарув раиси Абдумалик Абдусалимович ўзи таҳсил олган 7-сонли мактабга ташриф буюриб, янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.
Ташриф давомида мактаб кутубхонасига янги китоблар тақдим этилиб, ўқувчиларнинг билим олишига муносиб шароит яратишга ҳисса қўшилди.
Шунингдек, Бошқарув раиси Мустақиллик дарсларида қатнашиб, ўқувчилар билан очиқ ва самимий мулоқот қилди. Ёш авлодга таълим олиш, изланиш, ўз устида ишлаш ва келажак учун аниқ мақсадлар қўйиш борасида ўз тавсияларини берди.
Ўқувчиларга ҳаётда ўз ўрнини топиш, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиш йўлида доимо интилиш зарурлигини таъкидлаб, янги ўқув йилида барчага муваффақият, омад ва улкан зафарлар тилади.
✨ Зеро, мактаб — катта орзулар сари илк қадамлар қўйиладиган маскан!
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати