

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиалида куз-қиш мавсумида электр энергиясини ишончли ва барқарор узатишни таъминлаш, электр қурилмаларининг техник ҳолатини яхшилашга қаратилган амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Жумладан, Сайхунобод туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанциясининг «Наврўз-1» ўчиргичида созлаш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари, Боёвут туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Қўриқ» подстанциясининг Т-1 трансформатори ҳамда Сардоба туманидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Узоқов» подстанциясининг Т-2 трансформаторида профилактик ишлар бажарилди.
"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!