2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли Л-524 ва Л-525 электр узатиш ҳаво тармоқларида ободонлаштириш ва хавфсизлик ишлари олиб борилмоқда
  • 04.09.2026
  • 5

Л-525 электр узатиш ҳаво линияси таянчлари атрофи ва таг қисмларини тозалаш ҳамда бўяш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, 500 кВ кучланишли Л-524 ҳаво электр узатиш линияси симлари остида хавф туғдирувчи дарахт ва шох-шаббалар аниқланиб, уларни кесиш ва тозалаш ишлари олиб борилди.

Мазкур ишлар электр узатиш тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, ёнғин хавфининг олдини олиш, линияларнинг муҳофаза ҳудудида хавфсизлик талабларига риоя этиш ҳамда ҳудуднинг эстетик ҳолатини яхшилаш мақсадида амалга оширилмоқда.

♦ Ишлар белгиланган тартибда, хавфсизлик техникаси талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда давом эттирилмоқда.

 

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ