

Навоий вилояти прокурори АМуллажанов раҳбарлигида давлат дастурларини, қурилиш соҳасида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлари аҳволи муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда, вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят Департаменти ва МИБ бошқармаси бошлиқлари, соҳага масъул ташкилот раҳбарлари ҳамда видеоконференция алоқаси орқали туман (шаҳар) ҳокимлари, прокурорлар ва бошқа масъуллар иштирок этишди.
Йиғилишда янги ўқув йилида топширилиши лозим бўлган умумтаълим мактаблари объектларини белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, йиғилишда ёқилғи-энергетика ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш, дебитор қарздорликни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилишда сусткашликка йўл қўйилаётганлиги танқид қилинди ва вилоят прокуратураси томонидан ишлаб чиқилган "Энергия ресурсларидан фойдаланишда ноқонуний ҳолатларни олдини олиш" бўйича амалий қўлланма тақдимоти ҳам ўтказилди.
Мазкур қўлланмани ишлаб чиқишда яқиндан ҳамкорлик қилган Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети профессор-ўқитувчиларига вилоят прокурорининг ташаккурномаси эълон қилинди.
Манба: Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
Унутманг, электр энергиясига бўлган эҳтиёжларимиз ортиб борар экан, ушбу ресурслардан имконқадар тежамкорлик билан фойдаланиш — тармоқлардаги турли техник носозликларнинг олдини олади, шунингдек, сизнинг харажатларингиз камайишида ёрдам беради.
Facebook ♦ Instagram ♦ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати