

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан электр энергияси таъминотининг ишончлилиги ва барқарорлигини янада ошириш мақсадида 110/6 кВ кучланишли «Беруний» подстанциясида жорий таъмирлаш ҳамда синов ишлари олиб борилди.
Таъмирлаш жараёнида подстанциянинг асосий электр ускуналари кўздан кечирилиб, уларнинг техник ҳолати текширилди. Шунингдек, зарур профилактик тадбирлар бажарилиб, ускуналарнинг сифатли ва хавфсиз ишлашини таъминлашга қаратилган синов ишлари амалга оширилди.
Мазкур тадбирлар электр тармоқларининг барқарор фаолиятини таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!