2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Жиноят кодекси моддалари бузилгани ҳақида хабар бераман. Тақдим этиш учун барча далиллар тайёр...»
  • 17.08.2026
  • 127

Мурожаат эгаси: Абдуллаев Жўрабек Азамат ўғли, «Магистралтармоққурилиш» филиали

Электрон почта: Kceagmomn@gmail.com

 

Мурожаат мазмуни: «МЖК 41-моддаси, ЖК 205-моддаси ва МЖК 49-моддалари бузилгани ҳақида хабар бераман. Тақдим этиш учун барча далиллар тайёр.


Мурожаатга жавоб: Ҳурматли «Магистралтармоққурилиш» филиали ходими Абдуллаев Жўрабек Азамат ўғли, Сизнинг мурожаатингиз қайд этилиб, ижро учун тегишли бошқармаларга йўналтирилди.

 

Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, “Исломобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж. Абдуллаевга:

 

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Сизнинг “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг расмий веб-сайти орқали 2026 йил 3 августдаги 712/26-сон билан қайд этилган мурожаатингиз белгиланган тартибда кўриб чиқилди.

 

Мурожаатингизда кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан тегишли ўрганиш ишлари амалга оширилди ҳамда “мурожаатингизда баён этилган ҳамда қонунбузарлик сифатида талқин қилинган ҳолатлар юзасидан ушбу воқеада иштирок этган “Магистраль тармоқ қурилиш” филиали ходимларининг ёзма тушунтириш хатлари олинган.

 

Ўрганиш натижаларига кўра, Сизни меҳнат шартномангизда назарда тутилмаган ишларни бажаришга мажбуран жалб этиш ёки меҳнат ҳуқуқларингизни бузиш ҳолатлари ўз тасдиғини топмаган.

 

Шунингдек, мурожаатингизда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддаси, Жиноят кодексининг 205-моддаси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси талаблари бузилганлиги ҳақидаги важларингиз юзасидан мазкур ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш ва ваколати доирасида тегишли чоралар кўриш ваколатига эга бўлган Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасига тегишли тартибда маълумотлар тақдим этилган.

 

Мазкур масала юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ваколати доирасида тегишли ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда ўрганиш натижаларига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли қонуний чоралар кўрилиши  маълум қилинди.

 

Юқоридагиларга асосан, мурожаатингизда баён этилган ҳолатлар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан тегишли тартибда ўрганилганлигини ҳамда мурожаатда келтирилган важларнинг мазкур ўрганиш доирасида ўз тасдиғини топмаганлигини маълум қиламиз.

 

Мазкур жавобдан норози бўлган тақдирингизда, юқори турувчи органларга белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлигингиз билдирамиз.

 

Расмий жавоб хати ва унинг мазмуни қуйидагича

Расмий жавоб хатига илова

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati