2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли энергетика объектида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилди
  • 07.09.2026
  • 16

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Косонсой устачилик бўлаги мутахассислари томонидан электр тармоқлари ва подстанция қурилмаларининг ишончли ҳамда барқарор ишлашини таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида навбатдаги жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, 110/35/10 кВ кучланишли «Баҳор» подстанциясининг Т-1 трансформатори ҳамда 110 кВли ОД-КЗ қурилмаларида жорий таъмирлаш ва синов ишлари олиб борилди.

Бундай таъмирлаш ва синов ишлари куз-қиш мавсумида электр тармоқлари фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш, ускуналарнинг ишончлилигини ошириш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

 

“Наманган магистрал электр тармоқлари”филиали телеграм каналига обуна бўлинг!