2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда
  • 07.09.2026
  • 11

110/35/10 кВ кучланишли «Денов» подстанциясида Т-1 трансформаторининг 110 кВ кучланишли киритгичи (ВВОД) алмаштирилмоқда.

Киритгич — трансформаторнинг юқори кучланиш линияси билан боғланишини таъминлайдиган асосий изоляцион элемент. Унинг ҳолати трансформаторнинг узлуксиз ва хавфсиз ишлашига бевосита таъсир қилади.

Ушбу ишнинг аҳамияти:
♦ Эскирган ёки ресурси тугаган киритгични алмаштириш орқали авария хавфи олдиндан бартараф этилади;
♦ Трансформаторнинг узоқ муддатли ва барқарор ишлаши таъминланади;
♦ Қиш мавсуми ва юклама ошадиган даврга тайёргарлик кўрилади;
♦ Истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси етказиб бериш кафолатланади.

"Қашқадарё МЭТ" филиали ходимлари энергия инфратузилмасининг ишончлилигини таъминлаш йўлида ишларни узлуксиз олиб бормоқда.

 

"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАР" ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!