2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: 500 кВ Л-524 электр узатиш ҳаво тармоғининг ҳолати ўрганилди
  • 06.09.2026
  • 35

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси Абдумалик Абдусалимович Назиров 500 кВ Л-524 электр узатиш ҳаво тармоғида олиб борилаётган ишлар жараёни билан танишди.

Кўрик давомида электр узатиш линиясининг умумий техник ҳолати, таянчлар ва симларнинг созлиги, таянчлар оралиғида тўпланиб қолган қум уюмларини суриш ишлари кўздан кечирилди.

Бошқарув раиси томонидан линиянинг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, қум уюмларини суриш ишларини сифатли якунлаш ҳамда ҳудудда хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, электр узатиш линиясининг куз-қиш мавсумидаги барқарор фаолиятини таъминлаш мақсадида профилактик ва назорат ишларини кучайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

 

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ