
⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Инсон ресурслари билан ишлаш ва ривожлантириш бошқармаси 2-тоифали мутахассиси лавозими.
▪️ Олий маълумотли (Иқтисодиёт, юриспруденция, психология ёки менежмент йўналишлари) бўлиши лозим.
▪️ Тегишли соҳада камида 3-5 йиллик иш тажрибага эга бўлиши лозим.
Талаблар:
▪️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексини мукаммал билиш ва амалиётда тўғри қўллай олиш.
▪️ ЯММТ (Ягона миллий меҳнат тизими - my.mehnat.uz) идоравий порталида тўлиқ ва мукаммал ишлаш (ходимларни рўйхатдан ўтказиш, меҳнат шартномаларини киритиш, ўзгартириш ва бекор қилиш).
▪️ АРГОС (Давлат фуқаролик хизмати портали) ҳамда ҲРМ (Инсон ресурсларини бошқариш ахборот тизими) платформаларида амалий тажрибага эга бўлиш ва улар орқали танлов жараёнлари, ходимлар базасини юритишни билиш.
▪️ Ходимлар учун тренинглар, семинарлар ва малака ошириш курсларини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини баҳолаш.
▪️ Ички ҲР жараёнларини рақамлаштириш, янги автоматлаштирилган платформаларни ишга туширишда қатнашиш.
▪️ Раҳбариятга кадрлар сиёсати, ходимлар унумдорлиги ва кадрлар қўнимсизлиги бўйича таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаш.
Тил билими:
▪️ Рус тили – ёзма ва оғзаки нутқда қўллай олиши;
▪️ Қўшимча хорижий тилларни билиш устунлик беради.
Шахсий фазилатлар:
▪️ Масъулиятлилик;
▪️ Тизимли ва стратегик фикрлаш;
▪️ Ташаббускорлик;
▪️ Коммуникабеллик;
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6665.
⇒ Онлайн резюме
Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
❗️ Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни баёнлаштирилади.
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати