

220/110/10 кВ кучланишли «Фарғона» подстанциясининг 110 кВ Л-Ф-К-1 бўлинмасида В-110 ўчиргичини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Таъмирлаш жараёнида ўчиргичнинг техник ҳолати кўрикдан ўтказилиб, унинг ишончли ва меъёрий ишлашини таъминлашга қаратилган зарур ишлар бажарилмоқда. Мазкур тадбирлар электр қурилмаларининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда 2026-2027 йил куз-қиш мавсумига тайёргарликни кучайтиришга хизмат қилади.
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ