
ЭЪЛОН
Бугун соат 06:49 да Хоразм вилоятида жойлашган 110 кВ кучланишли Л-Хива-1 электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.
Соат.07:00 тармоқ қайта уланди. Ўчиш сабаби тақсимловчи тармоқлар тасарруфидаги Фирма-10 кВ кучланишли "Фирма" фидерида қисқа туташув содир бўлган ва сим узилган.
Натижада Урганч туманининг айрим маҳаллалари истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилди.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
⚡️ АВАРИЯ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
Бугун соат 09:15 ҳолатига кўра, Урганч туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли “Бўрдокчи” подстанциясига тўлиқ кучланиш берилди.
Авария сабаби бўлган носозлик махсус бригада томонидан бартараф этилиб, электр таъминоти тикланди.
Натижада Урганч туманидаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ таъминланди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ