2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларида профилактика амалиётлари бажарилмоқда
  • 09.09.2026
  • 16

“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали Ҳаво тармоқлари хизмати мутахассислари томонидан куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш доирасида электр узатиш тармоқларида бир қатор керакли ишлар амалга оширилди. Жумладан, 220 кВ кучланишли «Л-17-Кармана» электр узатиш ҳаво тармоғида яккалагич тизмасини ювиш, қуш ахлатидан ҳимоя тўсиқларни ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Таъмирлаш жараёнида тармоқларнинг техник ҳолати кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, электр қурилмалари соз ва ишончли ишлашини жорий таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар бажарилди. Филиал тасарруфидаги бошқа объектларда эса мукаммал таъмирлаш ишлари ҳам бажарилмоқда.

 

«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!